Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қисқа муддатда жиноятни фош этдилар

29 май куни соат 12.00 дан 13.00 гача бўлган вақт оралиғида, “пайнет” хонасига кириб, у ердан 21 ёшли Шерзод М.га тегишли бўлган кассадаги 8.616.000 сўм пул ва 850.000 сўмлик телефонни ўғирлаб кетган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган тезкор чоралар давомида гумонланувчи – фарғоналик 21 ёшли Жаҳонгир Х. жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.