ИИББ ходимлари Бектемир туманида яшовчи фуқародан етиштириш тақиқланган ўсимликларни топиб, мусодара қилдилар

"Корадори-2020" тадбирлари доирасида Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ фактлари аниқланмоқдалар.

20-май куни 19 ёшли Суннатилла Р. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, уйда ҳинд коноплясини етиштираётган амакиси 50 ёшли Ғайрат З.га нисбатан чора кўришни сўради.

Кўрилган чоралар давомида, муқаддам судланган 50 ёшли Ғайрат З.нинг ҳовлисида етиштирилган 11 туп ҳинд конопляси, таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликнинг уруғи ва қуритилган барглари холислар иштирокида топилиб, мусодара қилинди. Ғайрат З.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилди.