Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва жиноят қидирув ходимлари одил судловндан қочиб юрган шахсни қўлга олишди

20-май куни Яккасарой туманида жиноят қидирув ва патруль-пост хизмати ходимлари қидирувга эълон қилинган Учтепа туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли Санжар Н.ни қўлга олишди. У муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-моддасининг 1-қисмида (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш”) ва 274-моддасида ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш ") назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланмқода. Суд айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.