28 Iyul 2021 Yil 969

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари энг яхши шахматчи номи учун беллашишди

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ маркази аппарати, тумани ИИО ФМБлари, турли хизмат ва бўлинмалар ходимлари орасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.
Беллашувларда 14 нафар ходимлар қатнашиб, яхши ўйин кўрсатишди. Мусобақа якуни бўйича энг яхши шахматчилар аниқланди. Биринчи ўринни Яккасарой тумани ИИО ФМБ кадрлар гуруҳи катта инспектори подполковник Л. Расулмуҳаммедов қўлга киритди. Иккинчи ўрин Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальони ходими сафдор Х. Рашидовга насиб этди. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ташкилий бўлим бошлиғи Б. Ёрматов учинчи ўринга сазовор бўлди.
Мусобақа ғолиблари диплом, медаль ва кубоклар билан тақдирландилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech