1 May 2019 Yil 3684

Интернет тармоғида эълон қилинган мурожаат бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги хабар

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида  даволанаётган А.И. исмли кишининг турмуш ўртоғининг мурожаати эълон қилинди. Ўз мурожаатида у тиббиёт ходимларининг беморларга нисбатан шафқатсизлик қилаётганликларини маълум қилган. Илгарироқ, яъни 25 апрель куни 102 рақамига юқоридаги беморнинг қариндоши бўлган Р.А. исмли фуқародан келиб тушган хабарга кўра, тиббиёт ходими А.И. исмли беморга тан шикастлари етказган. Ушбу мурожаат бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда, текширув натижасига кўра қонуний чоралар кўрилади. Ушбу мурожаат Тошкент шаҳар прокуратураси назорати остига олинди. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech