ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули Бош бошқарма биносида ўтказилди.

Қабулга ташриф буюрган шахслар учун барча қулай шарт-шароитлар, муҳит яратилди. Раҳбарият қабулига 60 нафар юридик ҳамда жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатчиларнинг муаммоларини тинглаш, баён этилган важ-карсонлар, кўтарилган масалаларни ўрганиш давомида уларнинг 15 таси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. 8 таси бўйича малакали ҳуқуқий тавсия ва таклифлар берилди. Ўрганиб қонуний хулоса чиқариш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 29 та мурожаатларнинг ижроси бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, терговга қадар текширув, ички ишлар ходимлари ҳатти-ҳаракатига эътироз, тергов-суриштирув масаласи билан боғлиқ жамоавий мурожаат, йўл белгиларини ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларга оид, пробация ҳисобидан чиқариш, оила-турмуш доирасида келишмовчиликлар, жамоат тартиби ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш кабиларни ташкил этди. Барча мурожаатлар раҳбарият томонидан эътибор билан тингланиб, уларда келтирилган масалаларга ечим топиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмаларнинг берилиши, аҳолининг адолатга, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ишончини янада орттиришга хизмат қилмоқда.

16 Феврал 2026 йил

159

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, эҳтиёжманд тоифаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимиз туфайли муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ўзаро аҳиллик, саховат ва шукроналик ғояларини ўзида мужассам этган муборак Рамазон ойи халқимиз қалбига янада яқин ва мўътабар айёмга айланмоқда. Ижтимоий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётган Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 1. 2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимизда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширсин. “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида: (а) кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; (б) маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш; (в) ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва  қабристонларни обод этиш;   (г) Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказишга алоҳида эътибор берилсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

16 Феврал 2026 йил

56

“Пойтахт намунаси”. Мақсад – жиноятчиликни жиловлаш

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Чилонзор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш борасида “пойтахт намунаси”ни шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. “Гулистон” маҳалласида жойлашган 280-сонли мактабда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарруҳ Гиясов, маҳалла раислари, профилактика инспектори иштирокида жорий йил январь ойида ҳудуд содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда ҳоким маҳалла еттилиги аъзоларини масъулиятини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳалланинг роли муҳим аҳамият касб этишини, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳудудни тўлиқ назоратга олиш, бунда “Face ID” камералари ўрнатиш ишларини жадаллаштиришга лозимлигига алоҳида тўхталди. Туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарруҳ Гиясов ҳудуд профилактика инспекторлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда аввало шахсий масъулиятни ошириш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёшлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади. - Ҳудудимизда 34 та кўпқаватли уйлар мавжуд бўлиб, 5590 нафар аҳоли истиқомат қилади, дейди “Гулистон” маҳалласи профилактика катта инспектори, майор Мирвоҳид Чоршанбиев. – Маҳалламизни “сариқ” тоифадан “яшил”га олиб чиқиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Хусусан, маҳалла еттилиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан профилактик ишларни кучайтирганмиз. Тадбирда маҳалла раислари ҳудудда жиноятчиликни жиловлаш, профилактик ишлар самарадорлигига эришиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Азизжон Файзиев, подполковник. “Постда“

14 Феврал 2026 йил

1003

Интерактив хизматлар

Text to speech