ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Футбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” давом этмоқда

Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг учинчи (чорак, ярим ва финал баҳслари) босқичига старт берилди. Тошкент шаҳар ИИББ ўрин олган “Б-гуруҳи” дан ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ терма жамоалари ўзаро майдонда куч синашиши маълум бўлди. Тошкент шаҳар Ички ИИББ терма жамоаси 9 март куни Жиззах вилояти ИИБ терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, 10 март куни вакилларимиз Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ҳамда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиз вакиллари 11 март куни ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги терма жамоасига қарши майдонга тушади. Вакилларимизга Тошкент шаҳар ИИББнинг шахсий таркиби номидан мувафақият тилаймиз.

10 Март 2025 йил

136

Талончилик жинояти муҳокама этилди

Маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлашга нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, балки маҳалла фаоллари ҳам масъул эканликларини унутмаслик лозим. Маҳаллада содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни сабабларини аниқлаш ва уларни келгусида такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида содир этилган жиноятлар фуқаролар иштирокида муҳокама этиб келинмоқда. Куни кеча Сергели тумани “Бирдамлик” маҳалласида содир этилган жиноят муҳокама қилинди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 март куни фуқаро 1989 йилда туғилган А.Бобур Сергели тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожат қилди. Шу куни тунги соат 22.20 ларга яқин таниши 1987 йилда туғилган Б.Олмос билан жанжаллашиб қолганини, жанжалга унинг таниши 2005 йилда туғилган А.Абдумўмин ҳам аралашгани, оқибатда икковлон Бобурга тегишли нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung S 21” телефонини тортиб олиб қочиб кетганлиги аниқланди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида талончилар зудлик билан қўлга олиниб, терговга жалб қилинди. Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлми томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланди. Жиноят муҳокамасида Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ раҳбарияти, маҳалла еттилиги, фуқаролари, фаоллари ҳамда бошқа мутасаддилари иштирок этди. Сўзга чиққанлар мазкур жиноий ҳолатга танқидий баҳо беришди. Шу билан бирга ҳудудда бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган шу йилнинг январь ойида Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорга тўхталдилар. Қарорнинг ижросини таъминлашга бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ҳар бир бандининг ижросига масъул шахсларни белгилаш бўйича ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

10 Март 2025 йил

104

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Байрам тадбирида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти, аёл ходималар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг аёллари ва оналари, Ички ишлар вазирлигининг 1-сон академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар. Тантанали тадбирни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев очиб, барча йиғилган аёлларни байрам билан табриклади. Бош бошқарма бошлиғи аёл бўлишига қарамай, сафдаги эркаклар билан елкама-елка туриб, давлатига, халқига садоқат билан хизмат қилаётган аёл ходималарга ўз эҳтиромини билдирди. Тадбир давомида юқори натижаларга эришган ходималарга мукофот ва унвонлар топширилди. Сўнгра Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Шаҳноза Абзалованинг кўп йиллик хизматлари эътироф этилиб, давомли олқиш ва қарсаклар остида нафақага кузатилди. Шаҳноза Абзалова сўз олиб, кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром, меҳнатининг муносиб қадрлангани учун Бош бошқарма раҳбариятига миннатдорлик билдириб, ёшларга ҳалол ва самарали ишлаши, барчага ёруғ юз билан нафақага чиқиш бахтига муяссар бўлиш тилагини билдирди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимларидан ташкил топган «Ниҳол» гуруҳининг концерт дастури билан чиқишлари эса ёқимли совға бўлиб, барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

10 Март 2025 йил

120

Қарор ижроси пойтахт туманлари кесимида

Ҳар бир соҳада бажарилган ишлар сарҳисоби асосида, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, иш фаолиятини замон талабларига мос равишда ташкил этиш масалалари муҳокама этилиб, чора-тадбирлар белгиланади. Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги жиноятчилик таҳлиллари асосида идоралараро мувофиқлаштириш ҳудудий ишчи гуруҳи тузилган. Гуруҳ аъзоларининг вазифалари тақсимоти белгиланган. Таъкидлаш жоизки, 6 та “қизил”, 51 та “сариқ” ва 7 та “яшил” тоифаларга киритилган маҳаллаларда Президентимиз томонидан қабул қилинган “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида ишни ташкиллаштириш юзасидан маҳалла еттилиги, масъуллар ва мутасаддилар иштирокида 70 дан ортиқ суҳбат ва ўқув семинарлари ўтказилди. Айни дамда долзарб бўлган кибержиноятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, киберфирибгарликлар қурбони бўлиб қолмасликнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда кенг аҳоли қатламини жалб қилган ҳолда етмиш маротаба профилактик, огоҳлантириш ишлари олиб борилди. Ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан автоматлаштирилган тартибда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш учун тайёрланган 200 дан ортиқ хулосалар ижрога йўналтирилди. Маҳалла хотин-қизлари, тарбияси оғир ёшлар, пробация ҳисобида турган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилган таъсирчан, манзилли суҳбат ва учрашувлар, тушунтириш ишлари 90 дан ортиқ маротаба ўтказилган бўлса, нотинч, ажрим ёқасида турган оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича жамоатчилик кенгашлари, дин вакилларини жалб қилган ҳолда 40 дан ортиқ тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интернет тармоқлари орқали берилаётган турли салбий, миллатимиз ва қадриятларимизга ёт ғоялардан, жиноий даъватлардан асраш, ҳимоя иммунитетини шакллантириш мақсадида маҳаллалар ёшлари билан икки юзга яқин, мактабларда эса вояга етмаган ўқувчи ёшлар билан мингдан ортиқ “Давомат”, “Ўқувчи”, “Ўсмир” тадбирлари олиб борилди. Бу тадбирлар жараёнида узоқ муддатга кетиб, дарс қолдираётган 38 нафар, мунтазам дарс қолдираётган 60 нафар, ота-она назоратидан маҳрум 16 нафар, боқувчисини йўқотган 17 нафар, тарбияси оғир ҳисобланган 57 нафар болалар аниқланиб, тегишли идора ва мутасаддиларга тақдимномалар киритилган. Мактаб ўқувчиларининг муаммоларини ўрганиш борасида 28 маротаба “Раҳбар ва ёшлар учрашувлари” ташкиллаштирилди. Дўстона ва самимий суҳбатларда ўқиш жараёни, ўқитувчи ва ўқувчи, тенгдошлар-мактабдошлар ўзаро муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилиб, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилган.Шунингдек, маҳалла аҳлининг аксариятини ташкил қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали 104 нафар аёлларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинишига эришилди. Репродуктив саломатлигини тиклашга муҳтож бўлган 144 аёлга тиббий муолажалар учун имтиёзли йўлланмалар ажратилди. 368 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди. 107 нафар ишсизлар рўйхатида турувчи шахсларнинг 72 нафарига иш жойлари тавсия қилиниб, 33 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди. 20 нафар фуқаролар Ташқи миграция агентлиги орқали хориж давлатларига ишга юборилган. Муқаддам судланган ва маъмурий назоратда турувчи 9 нафар фуқаро билан тушунтириш, ҳуқуқий суҳбатлар ўтказилиб, улардан 5 нафарининг бандлиги таъминланди. Маҳаллалар ҳудудида содир этилган йигирмага яқин жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кенг жамоатчилик иштирокида муҳоқама қилиниб, жамоавий таъсир чоралари қўлланилди. Юқоридаги қарорнинг ижросини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, ўғрилик жиноятлари содир этилган “қизил” ва “сариқ” тоифадаги кўчаларда жойлашган тўқсонга яқин савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектлари “Қўриқлаш” хизматига уланган бўлса, бозорлар, савдо мажмуалари ҳудудларида ўндан ортиқ кузатув ва назорат камералари ўрнатилди. “Қўриқлаш” хизмати томонидан мингдан ортиқ объектлар хатлов қилинди ҳамда “Ҳудуд камера назоратида”, “Объект қўриқловда” “Хонадон қўриқловда” каби 350 га яқин стикерлар ёпиштирилди. Бу каби профилактик тадбирлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган мақсадли ва манзилли амалий ишлар изчил равишда давом эттирилади.

7 Март 2025 йил

257

Интерактив хизматлар

Text to speech