ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Талабалар фаоллигини ошириш йўлида

Маълумки, жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йилда Республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қарори қабул қилинганди. Мазкур қарор бандларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Республика Олий таълим ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 8 март куни қўшма қарори ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ олий таълим муассасалари талабаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талаба ёшларни маънавий-ахлоқий фазилатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган оммавий маданият, ёт ва бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, улар ўртасида салбий ҳолатлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил шахсларни барвақт аниқлаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Куни кеча шаҳримизда жойлашган INXA университетида бўлиб ўтган учрашув ана шу мавзуга бағишланди. Учрашувда университет масъуллари, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Улуғбек Мирзакамбаров, Университет профилактика инспектори ва талабалар иштирок этишди. Учрашувда шунингдек талабалар миграция, ID карталари, вақтинчалик ва доимий рўйхатдан ўтиш, республикамизга кириб-чиқиш тартиби бўйича кўплаб саволларига жавоблар олишди. Худди шу каби очиқ ва эркин мулоқот тарзида ташкиллаштирилган учрашув Халқаро Нордик университетида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда университет маъмурияти, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ бошлиғи, подполковник Баходир Анваров ҳамда профилактика инспекторлари, талабалар иштирок этишди. Учрашувда талаба ёшларни, бугунги кунда қийнаётган ижтимоий маиший ва бошқа муаммолари шунингдек, пойтахт ҳудудида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар айниқса, ёшлар орасида кенг тарқалаётган гиёҳвандлик ва психотроп воситалари билан боғлиқ ҳолатлар ва ушбу иллатларга қарши курашиш чора-тадбирлари кенг муҳокама этилди. Муҳокама сўнгида талабаларнинг бу каби салбий ҳолатларга муносабати, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари ҳам ўрганилди. Савол-жавоблар тарзида ўтган очиқ ва эркин мулоқот ҳар икки томон учун қизиқарли ва фойдали бўлгани таъкидланди.

1 Апрел 2025 йил

6

Муҳокамада: талаб ва ижро

Бугун пойтахт ИИББ Мажлислар залида Бош бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ҳамда мустақил бўлимлари, туман ИИО ФМБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, ИИББ ЙҲХБ ҳудудий батальон командирлари иштирок этишди. Йиғилиш аввалида полковник Равшан Султанходжаев ўтган ҳафтада белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишлар ижросига тўхталди. Сўнгра ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник А.Абдуразаковнинг пойтахтдаги криминоген вазият ҳақидаги ахбороти тингланди. Шунингдек, кун тартибидаги масалалар: жорий йилнинг 3 январида Президентимиз томонидан қабул қилинган маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлари ҳақидаги қарорининг ижроси, мазкур қарорнинг даврий ижроси сифатида амалга оширилаётган ҳудудларни камералаштиришга доир ишларнинг бориши тўғрисидаги маълумотларга ўрин берилди. Йиғилганларнинг диққатига жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган муаммоларга ечим топиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қилинаётган ишларнинг аҳволи таҳлилига эътибор қаратилди. Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар қайд этилиб, тегишли хулосалар берилди ҳамда кейинги ҳафта амалга ошириладиган ишлари белгилаб олинди.

1 Апрел 2025 йил

20

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Азиз юртдошлар!

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби барчангизни меҳр-оқибат ва саховат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади! Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу байрам барчамизга қутлуғ бўлсин! Юртимизда олиб борилаётган, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизнинг янада самарали ва бардавом бўлиши учун жон куйдириб, Янги Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун фидокорона меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин! Ҳурмат билан, Тошкент шаҳар ички ишларбош бошқармаси бошлиғиполковник Равшан Султанходжаев

30 Март 2025 йил

147

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading