Қидирувда кўмак сўраймиз

Юнусобод туманидаги хонадондан ўғирлик содир этганликда гумонланувчи шахслардан бири қўлга олинди.
Иккинчисининг қидируви давом этмоқда.
1978 йил туғилган ва Шайхонтоҳур тумани, «Янги шаҳар» маҳалласи, Қизил шарк кўчаси, 58-уйда рўйхатда турувчи ва ушбу туман Гулобод кўчаси, 4-уй, 87-хонадонда яшовчи Холматов Нурулло Назруллаевичнинг қидирувида кўмак сўраймиз.
Гумонланувчи ҳақида маълумотга эга бўлганлар қуйидаги рақамлар орқали хабар беришларини сўраймиз: 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102.

Ёрдам учун олдиндан ташаккур.