Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш – ҳар бир ҳайдовчининг мажбуриятидир

Интернет тармоқларида хорижий русумли автомобиль ҳайдовчиси машина эшигини очиб, машинадан белигача ташқарига чиқиб автомобилни бошқаргани акс этган видео тарқалди. Бундай “кўнгилхушлик” қилган ҳайдовчи – 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. эканлиги аниқланди. У 12-дан 13-мартга ўтар тун тахминан соат 2.50 да Шаҳрисабз кўчасида “KIA Optima” русумли атвомобилда юқорида тасвирлангани каби ҳаракатланган. Йигит Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1285-моддаси (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Ҳурматли ҳайдовчилар! Қоидалар бекорга ўрнатилмаган, тунги вақт ёки кундузгими, жонли трассада ёки сокин маҳалла кўчасидами – бунинг аҳамияти йўқ, Йўл ҳаракати қоидаларига ҳар бир ҳайдовчи риоя қилиши керак.