Карантин қоидаларига риоя қилиш коронавирус тарқалиши суръатини ушлаб турмоқда. Қоидаларга риоя қилайлик!

27 май кунининг ўзида Тошкентда пойтахт ИИББ ходимлари, Миллий гвардия ва санитария-эпидемиология назорати хизмати ишчилари томонидан эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузилиши билан боғлиқ 194 та факт аниқланинди. Мазкур қоидабузарлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасида жавобгарлик белгиланган. 194 та қоидабузарликлардан 159 таси – карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юриш билан боғлиқ эди. Фуқаролар бозор, дўкон ва бошқа объектлар каби жамоат жойларида бўла туриб умуман ниқобсиз ёки ниқобни нотўғри тақиб юрганлар. 35 та ҳолатларда карантин қоидалари савдо жойлари ишчилари томонидан бузилган эди. Хусусан: мижозларнинг тана ҳароратлари ўлчанмас, хонага кирувчилар учун антисептиклар йўқ эди, ижтимоий масофанинг сақланиши назорат қилинмас эди.

26 май куни карантин қоидаларини бузилиши билан боғлиқ 177 та фактлар аниқланда, шуларнинг 140 тасида тиббий ниқоб тақиш қоидалари бузилган ва 37 тасида – савдо жойлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари томонидан белгиланган қоидалар бузилган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ўз соғлиғингизни ва яқинларингизнинг саломатликларини хавф остига қўйманг. Оддий ниқоб ҳам вирус ташувчи ва атрофдагилар орасида яхши тўсиқ вазифасини ўташини унутманг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг.