4 Декабр 2023 йил 2766

Қўшимча маълумот

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.

      Жумладан,

           1. 1983 й.т. Мирхожаев Мирсолих Миркамолович (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

           2. 1995 й.т. Шомуродов Лазиз Юнус ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

           3. 1980 й.т. Самиев Шерзод Латифович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

          4. 1991 й.т. Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

          5. 1996 й.т. Алиев Азизжон Вали ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

          6. 1995 й.т. Бобоназаров Равшан Абдурахмон ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

          7. 1995 й.т. Муминов Беҳруз Холмурод ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

          8. 1986 й.т. Юлдашев Анвар Бахтиёрович (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

          9. 1988 й.т. Умирзоков Дилшод Бурибаевич (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

          10. 1994 й.т. Усманов Сирожиддин Иномжон ўғли (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

          Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

         Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

         Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

        Унутманг, қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар!

Барча янгиликлар

Text to speech