Шаҳримиз кўчаларида ЙҲҚга риоя қилишга тарғиб қилувчи видеолавҳалар трансляция қилинмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳуқуқбузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда доим янги усулларни излайдилар. Бу сафар ҳам йўл ҳаракати иштирокчиларини ЙҲҚга риоя қилишларига чақириш учун пойтахт кўчаларидаги катта видеобордларда қоидабузар-пиёдаларга қонуний чоралар кўрилаётганлиги ҳақидаги видеолавҳалар узатилишини йўлга қўйишди.

Ушбу лавҳалар йўл ҳаракати иштирокчиларини ЙҲҚга риоя қилиш муаммосига жалб қилади деган умиддамиз.

Бугунги кунда видеолавҳалар Нурафшон – Себзор, Нурафшон – Чиғатой ва Муқимий – Қатортол кўчалари кесишмасидаги учта видеобордларда узатилмоқда. Тез орада бу каби лавҳаларни пойтахтнинг яна еттита экранларида намойиш этиш кўзда тутилмоқда.

Ҳурматли пиёдалар, йўлни белгиланмаган жойдан ёки светофорнинг қизил чироғига кесиб ўтиш вақтида ўзингизни ва ўзгаларни ҳаётини хавф остига қўйишингизни унутманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг!