ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ички ишлар вазирлигида Давлат раҳбарининг қарорлари ижроси доирасида маҳаллалар хавфсизлиги, жиноятчилик профилактикаси, ёшлар билан ишлаш ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар сарҳисоб қилинди, келгусига вазифалар режалаштирилди

Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон қарори ижроси якунлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарори асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Тадбирда таъкидлаганидек, 2025 йил давомида Президент қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 419 та маҳаллани қамраб олган 84 та “Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани” фаолияти йўлга қўйилди. Илк бор республикадан тортиб маҳаллагача бўлган барча даражаларда “йўл харита”лари ҳамда асосий мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилди, сўнгги беш йилда криминоген вазияти мураккаб бўлиб қолаётган маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар концепцияси тасдиқланиб ижрога қаратилди, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз шаҳар” тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси ишга туширилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиздаги 4 034 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Бу эса умумий маҳаллаларнинг 44,8 фоизи “яшил” тоифада сақланиб қолишига хизмат қилди. 2026 йил Ўзбекистонда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» бўлганлигини инобатга олган ҳолда, юқорида эришилган ижобий ишларни давом эттириш мақсадида ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда манзилли режалар белгилаб олинди. Йиғилиш кун тартибининг иккинчи масаласи доирасида ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар билан олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Таъкидланганидек, мазкур тоифага кирувчи ёшлар билан манзилли ва индивидуал ишлаш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ва тегишли идоралар ҳамкорлигида ҳар бир ёшнинг ижтимоий-руҳий ҳолати ўрганилиб, улар учун алоҳида “ижтимоий йўл харита”лари ишлаб чиқилган. Шунингдек, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, спорт ва маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиш орқали салбий муҳит таъсиридан чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Муҳокамалар жараёнида айрим ҳудудларда олиб борилаётган ишлар етарли даражада самара бермаётгани танқид қилинди. Шу муносабат билан масъул раҳбарларга оғир тоифадаги ёшлар билан ишлашда шахсий жавобгарликни кучайтириш, назорат механизмларини янада такомиллаштириш ҳамда натижадорликка қаратилган аниқ вазифалар юклатилди. Кун тартибининг учинчи масаласида 2025 йил давомида ахборот технологиялари соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар, шунингдек жорий йилнинг ўтган ўн кунлигида қайд этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар батафсил таҳлил қилинди. Қайд этилганидек, рақамлаштириш жараёнларининг жадаллашуви билан бир қаторда кибержиноятчилик ҳолатлари ҳам ортиб бораётгани кузатилмоқда. Интернет орқали фирибгарлик, шахсий маълумотларни ноқонуний эгаллаш, электрон тўлов тизимларига тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноятлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Шу боисдан, ахборот технологиялари соҳасида жиноятларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича замонавий таҳлил усулларини жорий этиш вазифаси белгиланди. Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятларнинг ҳар бири юзасидан сабаб ва шарт-шароитлар чуқур ўрганилиб, масъул тузилмаларга жиноятлар содир этилишига олиб келаётган омилларни бартараф этиш, профилактик тадбирларни кучайтириш вазифаси юклатилди. 2026 йилни Ички ишлар вазирлигида “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни жадаллаштириш йили” сифатида қабул қилиб, тизимли ишларни давом эттириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Тадбир якунида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ички ишлар вазирининг буйруғига мувофиқ, вазирликнинг амалдаги захирасида бўлган полковник Ўроқов Азамат Шодиевич Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари — Пробация бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

12 Январ 2026 йил

1428

Диққат, эълон!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 12-январ куни пойтахтимизда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтади. Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан (Мўлжал: "Пушкин" метро бекати) соат 11.00 да бошланади ва 13.00 га қадар давом этади. Ҳарбий бўлинмалар дастлаб бошланиш нуқтасидан "Паркент" ва "Мустақиллик" кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасида фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади. Шундан сўнг бўлинмалар "Мустақиллик" ва "Темирйўл" кўчалари бўйлаб манзилга қайтадилар. 12-январь куни юқорида келтирилган кўчаларда соат 11.00 дан 13.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва барчани ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

12 Январ 2026 йил

1076

Яшнобод туманида сайёр қабул

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган “Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономаркази”да Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг шахсий сайёр қабули бўлиб ўтди. Бу каби қабулларда пойтахтимиз фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий, маиший, айниқса, юридик масалаларига ечим топилиши юртимизда ҳуқуқий-фуқаролик жамиятини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Ушбу қабул Президентимиз томонидан “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинган 2026 йилда ўтказилаётган илк қабулидир. Мазкур тадбирда ташриф буюрган қирққа яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг ўнтаси қабулхонанинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, тўрттасига малакали ҳуқуқий йўл-йўриқлар берилди. Қолган фуқаролар мурожаатларида келтирилган важларни атрофлича текшириш ва ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ижро муддатлари белгиланиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: маъмурий ҳуқуқбузарлик, суриштирув, тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва моддий маблағларни ундириш, кадрлар масаласига оид, оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар, пробация ҳисобидан ечиш кабиларни ташкил этди. Янги йилда бошланган хайрли тадбир пойтахтимиз маҳаллаларининг ривожланиши орқали жамиятни юксалтириш томон қўйилган қадамларнинг энг самаралиси ҳамда сермаҳсуллигидан далолатдир.

10 Январ 2026 йил

4430

Интерактив хизматлар

Text to speech