Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимларининг “Хавфсиз пойтахт” концепцияси доирасида олиб борган ишлари тўғрисида

“Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбирлар доирасида Шайхонтоҳур туманида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шахонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари прокуратура, Миллий гвардия ва бошқа хизматлар вакиллари билан ҳамкорликда дўконлар эгалари билан суҳбатлар ўтказиб, уларга видеокузатув камераларини ўрнатишнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

Бундан ташқари, пробация хизмати вакиллари профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар билан учрашишди. Уларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, ишга жойлашиш масалаларини назоратга олишди.

Эслатиб ўтамиз, “Хавфсиз пойтахт” концепцияси доирасида асосий эътибор жиноятлар оқибатлари билан эмас, балки уларни содир этишга сабаб бўлувчи омилларга қарши курашишга қаратилган.