20 Noyabr 2019 Yil 1583

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Telegram месседжерида Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ҳодисаси жойида ёзилган видео тарқамоқда. Ушбу факт бўйича шуни маълум қиламизки, 2019 йил 18-ноябрь куни соат 20:45 да Ж.М. “Nexia-3” русумли автомобилида Нурафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланган. Бошқарувни бажара олмасдан ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи тўсиққа ва ёритувчи темир устунга урилган. Тўқнашув оқибатида транспорт воситаси 24 ёшли К.Ш. бошқариб борган “Matiz” русумли автомобилга урилган.  

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Matiz” русумли автомобиль йўловчиси 21 ёшли Н.Ш.га тан жароҳатлари олди ва шифохонага етказилди. Шунингдек йўлдаги устун ва учта тўсиққа зарар етган.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазият юзага келганда совуқ асфалтда тормоз йўли одатдагидан кўра узунроқ бўлади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech