Эҳтимолий ҳуқуқбузарликларни пайқаш ва уларни олдини олишни фақатгина яқин қариндошлар уддалай олишади

Ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар маълум омиллар сабаб содир этилиши барчага маълум. Инсонга турли салбий шароитлар ўз таъсирини ўтказиши оқибатида бир кун албатта яхши ва ёмоннинг ўртасида танлаш вақти келади. Бундай вазиятда фақатгина яқин инсонлар тўғри йўл кўрсата оладилар.

Юнусобод тумани ИИО ФМБга маҳалла фуқаролар йиғинидан хабар келиб тушди: “Севинч” маҳалласида яшовчи фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, унинг қизи, 40 ёшли Э.К., яқинда мунтазам равишда уйини узоқ вақтга тарк этишга одатланиб, қариндошлари билан алоқани узгани ташвишга солмоқда. ИИБда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Э.К. илгари турли хил ҳуқуқбузарликларни содир этган ва у билан бир қатор профилактик ишлар олиб борилган.

Юнусобод тумани ИИО ФМБ 6-сони ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Нодира Убайдуллаева Миллий гвардия хизматчиси Нозима Калбаева билан биргаликда Э.К.нинг оиласидан хабар олди. Ўша пайтда аёл онаси билан уйда эди, ходимлар профилактика суҳбат ўтказиб, такрорий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ҳақида эслатдилар ва турмуш тарзини самарали йўналишга ўтказишга чақирдилар. Бундан ташқари, Э.К.га ишга жойлашиш билан боғлиқ муаммолар, шунингдек жиддий психологик муаммолар юзага келганда улар билан ёлғиз курашмаслик, қариндошларидан ёки ички ишлар органлари ходимларидан ёрдам сўрамаш тавсия қилинди.

 Эҳтимол, ўз вақтида ўтказилган ушбу суҳбат аёлга ўзини топишда куч беради ва қонун чегараларини бузишдан йироқ бўлади.

Шунингдек, "Севинч" маҳалласи кўздан кечирилиши давомида ИИББ ходимлари кўчада санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда тиббий ниқобсиз юрган 27 ёшли Н.Д.ни кўриб қолишади. Фуқарога ниқоб берилди ва у билан огоҳлантириш суҳбати ўтказилиб, жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилди.