Сергели туманидаги ЙТҲ тўғрисидаги хабар

26-июль куни соат 07.20 да Сергели тумани Биродарлик кўчасида “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. 33 ёшли Камал Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 34 ёшли Артур Б. олган тан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

“Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Камал Н. ва уч нафар йўловчилар (25 ёшли Зинур М., 30 ёшли Павел Р., 27 ёшли Дмитрий Н.), “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. ва 55 ёшли йўловчи Марина К.лар тан шикастлари олишган бўлиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилганлар.

ЙТҲ сабаби: “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетган.