20 Сентябр 2024 йил 2836

Сергели туманида пиёда иштирокида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2024 йилнинг 19 сентябрь куни соат тахминан 13:45 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD русумли, давлат рақам белгиси 01 444 VFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган. Марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech