19 Yanvar 2021 Yil 4335

Сергели туманидаги ҳолат бўйича қўшимча маълумот

Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан 17 дан 18 январга ўтар кечаси Сергели тумани 6-кварталда содир бўлган жанжал иштирокчиларининг барчасининг шахси аниқланди.
18 январь куни тахминан соат 23.50 ларда 26 ёшли Азимжон К. ўзининг бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомобилида танишлари 32 ёшли Завқиддин Х. ва 40 ёшли Зулфиқор Х. билан Сергели тумани 6-кварталдаги автотураргоҳга келган. Шу жараёнда икки нафар фуқаро – 30 ёшли муқаддам судланган Азиз А. ва 30 ёшли Хуршид Х. алкоголь мастлик ҳолатида бўла туриб, автомобилнинг йўлини тўсган. Бунинг натижасида фуқаролар ўртасида жанжал бошланган. Азиз ва Хуршид автомобилнинг ойналарини синдириб, автомобилга шикаст етказган. Шундан сўнг Азиз А. ва Хуршид Х. фуқаролар Зулфиқор Х. ва Завқиддин Х.ларни уриб, уларга тан жароҳати етказишган. Зулфиқор Х.га тан жароҳати етказиш жараёни шу жойдаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаро томонидан видеога олинган ва интернет тармоғига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Азиз А. ва Хуршид Х.лар ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech