Савоб ишларни кундалик амалга айлантиринг!

2019-йилнинг 5-март ҳолатига кўра, илгари кўча-кўйда тунашга мажбур бўлган 3,5 минг нафар инсонлар ўтган йили улар учун яратилган Реабилитация маркази фаолияти билан танишдилар. Марказда бошпана, тоза кийим, ҳужжатларни тиклашда ёрдам олиш, ҳуқуқшунос ва психолог хизматларидан фойдаланиш мумкин. Аҳолининг бошпанага ва ёрдамга муҳтож бўлган ижтимоий заиф қатлами тиббий кўрикдан ўтиб, ишлаш имкониятига эга бўлмоқдалар – бу эса ўз ўрнида қулай шароитлар мужассам бўлган ҳаётга қайтиш учун катта имкониятдир.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармонларга доимий равишда муҳтож бўлган 364 нафар инсонлар яшашмоқда. Ташқаридан кўрсатиладиган ёрдамга бўлган эҳтиёж юқори даражада ва мунтазам равишда сезилмоқда.  

Агар сиз ёрдам бериш ниятида бўлиб, қандай ёрдам беришни билмаётган бўлсангиз, Марказ бошлиғи Душаев Боходирнинг телефон рақамларини ёзиб олинг: +998983680708. Ушбу рақам орқали қўнғироқ қилиб, қандай ёрдам бериш борасида маслаҳат олишингиз мумкин. Марказда доимий равишда зарур бўлган маҳсулотлар:

1) яроқлик муддати узоқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (крупа, туз, шакар, ўсимлик ёғи ва ҳ.к.);

2) кийим-кечак (эркаклар ва аёллар кийими, янги ёки ишлатилган, аммо яхши ҳолатдаги);  

3) гигиена воситалари (совун, шампунь, кир ювиш кукуни, тиш пастаси ва шеткаси, тароқлар, сочиқлар);

4) маиший ҳамда бўш вақтни унумли ўтказиш учун керакли бўлган воситалар (стол ўйинлари, китоблар ва ҳ.к.);

5) медикаментлар ва тиббиёт воситалари (айниқса ётиб қолган беморлар учун рўйхатни тўғридан-тўғри аниқлаштириш зарур)

Фуқаролардан молиявий ёрдам Марказ томонидан қабул қилинмайди, аммо агар сизнинг эҳсон қилишни ният қилган эркин пул маблағингиз бўлса – биз билан боғланинг, ҳозирда Марказ учун нима зарурлигини маълум қиламиз. Масалан, ҳозирги вақтда Марказда жойлаштирилганлардан 125 нафари ётиб қолган беморлардир, 34 нафари эса – ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бўлган ногиронлар ҳисобланишади, шунинг учун энг зарур бўлган воситалардан бири – катталар учун мўлжалланган памперслар ва бошқа тиббиёт воситалари ҳисобланади. Марказ очилганидан буён ташкилотлар ҳам, жисмоний шахслар ҳам хайр-саховат ёрдамлари кўрсатишиб, маҳсулотлар, кийимлар, маиший техника, мебеллар билан ёрдам беришган. Ёрдам бермоқчи бўлган компаниялар иш жойи билан таъминлашиб, психологик тренинглар ва маданий тадбирлар ўтказишган.

Марказда жойлаштирилган инсонлардан 91 нафари кекса ёшдаги одамлар бўлиб, улар учун қулай ҳаётга қайтиш ҳам жисмонан, ҳам психологик жиҳатдан қийинроқ кечади. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари улар учун пенсия расмийлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширишмоқда: ҳозирда уларнинг олти нафари учун пенсия ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда. Марказда яшовчилардан бири бўлган 66 ёшли Владимир Петрович пенсия олиб улгурди, яна бир киши эса эртага биринчи маротаба олади.     

Кўнгиллилар (бегоналар ҳамда ИИББ ходимлари сафидан бўлган) оддий ёрдамчилар бўлибгина қолмай, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази учун ёрқин бир нур ҳисобланишади. Инсонлар турли хил сабабларга кўра уйсиз қолишади (кимдир фирибгарликдан жабрланган ҳолда, кимдир – касаллик туфайли, бошқа бировлар – ўз хатолари сабабли), аммо уларнинг аксарияти ўзгаришга тайёр, сиздан фақатгина ёрдам керак бўлади.  

Марказ ходимлари ҳар қандай ёрдамдан миннатдор бўлишади. Хайрли ишларни кунингизни бир қисмига айлантиринг. Муҳтожларга ёрдам кўрсатиб, ўз ҳаётингизни мазмун ва ёқимли эҳтирослар билан бойитинг.  

Марказ манзили: “Панельный” массиви (Қўйлиқ), Баракатхўжа кўчаси, 3-уй. Харитадаги нуқта: https://goo.gl/maps/SCwyQxbLbf92