Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган сайёр қабуллар тизими аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий муҳитни янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Пойтахтимиз аҳолиси учун ташкиллаштирилган навбатдаги сайёр қабул Чилонзор тумани ҳокимияти биносида бўлиб ўтди. Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолисини мурожаатларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулда пойтахт ИИББ раҳбарияти ва Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси мудирири томонидан ўтказилган қабулда мутасадди ташкилотлар масъуллари ҳам иштирок этишди. Сайёр қабул давомида жами 23 нафар фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Улардан 1 таси оила турмуш доирасида келишмовчилик, 4 таси ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, хизматни ўташ ва қайта тиклаш юзасидан, 8 таси пробация ҳисобида турган шахсларни муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласида, 2 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бўйича, 1 таси профилактик ҳисобдан чиқариш масаласида2 1 таси даволаниш учун моддий ёрдам бўйича ҳамда 6 нафари ички ишлар органлари иш юритувидаги ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилди, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 13 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. 2 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Пойтахтимизнинг Чилонзор ва Учтепа туманлари ИИО ФМБ Пробация хизмати ҳисобида турган жами 8 нафар фуқаролар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Бу каби сайёр қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.