ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Фуқаролар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва ҳуқуқий ечимларни таъминлаш мақсадида ички ишлар органларида очиқ мулоқот ва мурожаатлар қабули давом этмоқда

Аҳолининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда ички ишлар органлари томонидан фуқаролар билан бевосита мулоқотни амалга ошириш, аҳоли эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда мурожаатларга ўз вақтида ва самарали ечим топиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1 февраль куни Ички ишлар вазири иштирокида фуқаролар мурожаатларининг қабули ташкил этилди. Қабул жараёнида аҳолини қизиқтираётган масалалар, ҳуқуқий муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмлари юзасидан атрофлича муҳокамалар олиб борилди. Фуқаролар учун қулайлик яратиш, шунингдек, об-ҳаво шароити ва ҳудудий масофани инобатга олган ҳолда қабул Тошкент шаҳри аҳолиси учун бевосита, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар аҳолиси учун эса ҳудудий ички ишлар органлари биноларидан видеоконференц-алоқа орқали онлайн тарзда ташкил этилди. Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги тизими фаолиятига оид жами 239 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг асосий қисми мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатлари, шунингдек, кадрлар билан боғлиқ масалаларга тааллуқли бўлди. Келиб тушган мурожаатларнинг 115 таси (48 фоиз) қонунчилик талаблари асосида ижобий ҳал этилди. Қолган 124 та мурожаат (52 фоиз) бўйича қўшимча ўрганиш, соҳавий идоралар билан ҳамкорликда чоралар кўриш зарурлиги сабабли улар белгиланган тартибда назоратга олиниб, масъулларга ижросини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарлари томонидан жойларда ўтказилган қабуллар давомида 661 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 245 таси (37 фоиз) қабул жараёнидаёқ ижобий ҳал этилган бўлса, 416 та мурожаат (63 фоиз) белгиланган тартибда қўшимча ўрганиш ва назорат асосида кўриб чиқиш учун йўналтирилди. Мурожаатлар билан ишлаш жараёнида аҳолининг реал эҳтиёжларини аниқлаш, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни тизимли равишда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар билан очиқ мулоқотга асосланган мазкур тизим келгусида ҳам доимий равишда ташкил этилиб, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга хизмат қилмоқда. © Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

2 Феврал 2026 йил

527

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Бош бошқарма мажлислар залида шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат дарси”нинг навбатдагиси “Соғлом миллат – юрт истиқболи” мавзусига бағишланди. Мазкур мавзуни Тошкент шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали шифокори Наргиза Низамиддинова ёритди. Маърузачи аҳоли саломатлигини асраш борасида бугунги кунда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Шунингдек, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ривожлантириш, соҳани илғор тиббиёт асбоб-анжомлари билан жиҳозлаш, юксак тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди. Бироқ даволашдан кўра унинг профилактикаси, яъни касалликларнинг олдини олиш бу борада эса жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланиш, овқатланиш тартибига қатъий риоя, соғлом турмуш тарзини танлаш каби муҳим омилларни қайд этди. Маъруза сўнгида шахсий таркиб эътиборига Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” кўп серияли фильми бўйича тайёрланган видеоролик тақдим этилди. Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

2 Феврал 2026 йил

406

Белгиланган вазифалар ижроси билан аҳамиятли

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ўтказилган йиғилишди туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этишди. Шунингдек, куни кеча Президентимиз бошчилигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашга қаратилган намунавий амалиётни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган танқидий руҳдаги видеоселектор йиғилишида қайд этиб ўтилган ҳолатларга эътибор қаратилди. Масъуллар томонидан ҳар бир маҳалладаги криминоген вазият, муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш борасида раҳбарларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, бу йўналишда тизимли ёндашувни кучайтириш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллада “Хавфсиз ҳудуд” тамойилини тўлиқ жорий этиш бўйича қатор аниқ вазифалар белгиланди. Ваколатли раҳбарлардан соҳада шахсий жавобгарликни кучайтириш, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳар бир мурожаатга ўз вақтида муносабат билдириш қатъий талаб этилди.Тадбир якунида масъул ходимларга профилактик тадбирлар ижросига жиддий ва янгича ёндашув, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашга доир зарурий кўрсатмалар берилди.

2 Феврал 2026 йил

822

Интерактив хизматлар

Text to speech