«Саховат ва кўмак»: ИИББ ходимлари Юнусобод туманида яна иккита оиладан хабар олишди

Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни давом эттирмоқдалар. Ушбу ҳаракатнинг асосини юртимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Саҳоват ва камак” акцияси ташкил этди.

Юнусобод туманидаги “Ғайратий” маҳалласида яшовчи 47 ёшли Сайидкамол И.нинг оиласида икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Бир мунча вақтдан бери мазкур оила ижтимоий ҳимояга муҳтож сифатида рўйхатга олинган. Улар ҳар доим камтарона ҳаёт кечиришган, аммо коронавирус пандемияси чекловлари даврида улар бутунлай тушкунликка тушиб қолишди: янги қийинчиликлар енгиб бўлмасдек туюларди. ИИББ ходимлари улардан хабар олдилар, шароитлари билан танишиб, озиқ-овқат тўпламини топширишди. Эр-хотин ходимларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

Сўнг ИИББ ходимлари «Ғайратий» маҳалласида яшовчи 62 ёшли Заҳро A.дан хабар олдилар. Мазкур оила боқувчисини йўқотган, қаромоғида ёш бола қолган, уй эса узоқ вақт давомида таъмирга муҳтож эди – шароит инсонни ҳам жисмоний, ҳам руҳан эзади. Заҳронинг оиласи ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатида бўлиб, бугунги кунда пул топиш имконияти чекланганлиги сабабли унинг қийинчиликлари икки баравар ошган. Ходимлар аёлга бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини топшириб, уй эгаси билан самимий суҳбатлашгач, мезбон уларни миннатдорчилик билан кузатиб қўйди.