Бедарак йўқолган шахснинг қидирувида кўмак сўраймиз

Саидов Отабек Абдусамадович, Андижон вилоятида туғилган, 2019 йилнинг июль ойининг охирида Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, “Муаззинбой” МФЙда жойлашган уйидан Андижон ш. “Саноат” МФЙ, 154-хонадонда бўлган турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган Саидова Гулбаҳорни олиб кетиш учун чиқиб, қайтиб келмаган.  

Ўтган йилнинг август ойидан сентябрга қадар у икки марта онасига қўнғироқ қилган ва Тошкентда иш топганини айтиб, хавотир олмасликларини сўраган. Бошқа ҳеч қандай хабар келмаган. Отабекнинг қидируви давом этмоқда.

Белгилари: бўйи 185-190 см, гавдаси озғинроқ, сочлари қора, калта, олд томонида сочи тщкилган, қулоқлари ўртача, бурни узун, тўғри, кўзлари қора.

Алоҳида белгилари: чап қошининг тепасида қор холи бор.

Кийимлари: қора рангли шим, оқ кўйлак, қора поябзал.

Ҳурматли фуқаролар! Саидов О.нинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз.