“Саховат ва кўмак”: Тошкент шаҳар ИИББ шаҳар аҳолисини қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттирмоқдалар

Кеча, муборак Қурбон хайит кунида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари тадбиркорлар билан биргаликда карантин даврида оғир шароитда қолган 20 та оилалардан хабар олишди. Улар орасида асосан кам таъминланган оилалар, жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар, ёлғиз кексалар ҳамда пандемия даврида боқувчиси ишсиз қолган оилалар бор эди.