«Саховат ва кўмак»: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари доимо ёрдамга тайёрдирлар

Карантин кунларида пойтахт ИИББ ходимлари оғир шароитда қолганларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдалар. Юртимиз Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ акцияси давом этмоқда ва пойтахт ИИББ ходимлари унда фаол қатнашмоқдалар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига кўмак бермоқдалар. Айниқса кам таъминланган, кўп фарзандли оилалар, ёлғиз кексалар, жисмоний имкониятлари чекланган инсонларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу кунларда саховатли ишларни давом эттирга ҳолда, Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими ходимлари шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектори ҳудудида яшовчи фуқаролардан хабар олишди.

“Дийдор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манхилли ёрдам кўрсатилди. Шунингдек 12 та оилалардан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Туман аҳолиси ўз навбатида ходимларга пандемия шароитида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди.