"Саҳоват ва кўмак": Тошкент шаҳар ИИББ синовли кунларда ёрдамга муҳтожлар холидан хабар олмоқда

Карантин кунларида кўплаб юртдошларимиз бошидан қийин кунларни ўтказмоқда. Бундай вазиятда Тошкент шаҳар ИИББ шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, кам таъминланган, кўп болали оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлар холидан хабар олинмоқда.
Шу кунларда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари ва жойлардаги ички ишлар бўлимлари ходимлари бир нечта ана шундай оилаларга бориб, уларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотларни етказиб беришмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий ва моддий кўмакка муҳтож бўлган тумандаги 4.000 мингга яқин бўлган аҳолига ҳокимият ва ҳомийлар билан биргаликда ичида 500 минг сўмлик банк пластик карталари топширилди.