6 Декабр 2022 йил 778

Ўғрилик жинояти фош этилди

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 28 ноябрь куни, номаълум шахслар, 18 ёшли Фахриддин Ғ.га тегишли жами 28.000.000 сўмлик 2 та отни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 34 ёшли Шухрат Х. ва 22 ёшли Холмурод С.лар аниқланиб, қўлга олинган. Отлар эгасига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech