Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ташсельмашдан эски ТошТИ томон бурилиш йўлида бўлаклар бўйлаб ҳаракат йўналиши чизмаси ётқизилди

Ҳайдовчиларнинг Facebook ва Telegram гуруҳларидаги хабарларини ўрганиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари чорраҳаларда 1.18 йўл чизиғини чизиш тўғрисидаги кўплаб мурожаатларга эътибор қаратишди. Ушбу вазифа амалга оширилмоқда.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг фикрлари ҳеч қачон эътиборсиз қолдирилмайди: биз пойтахт йўлларида барча турдаги зарур чизмаларни ётқизилишига имкон яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бугун эса 1.18 чизмаси Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводидан (Ташсельмаш) эски ТошТИ томонга бурилиш йўлини безади. Натижа суратда! 

Шаҳар ҳайдовчиларидан алоҳида ва 5.8.1 ва 5.8.2 йўл чизмалари билан қўлланилиши мумкин бўлган 1.18 чизмаси талабларига эътиборли бўлишларини сўраймиз