Махсус имкониятлар:
Биз ижтимоий тармоқларда:
Жорий йилнинг 14 май куни соат 11.00 да Бектемир туманида жойлашган Profi Университетида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг Бектемир тумани аҳолиси билан учрашуви ва қабули бўлиб ўтади. Геолокация: https://maps.google.com/maps?q=41.249205,69.366984&ll=41.249205,69.366984&z=16 
13 Май 2024 йил
38
Халқ дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал қилиш борасида аҳоли билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш бўйича жойларда вазирлик идоралар, секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.Тошкент шаҳар ИИББ ва туманлар ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан мунтазам равишда фуқаролар қабуллари ташкиллаштириб келинмоқда.Ўтган бир ҳафта давомидаги қабуллар жараёнида  42 нафар фуқародан турли мавзулардаги мурожаатлар келиб тушди. Улар ижтимоий ҳимоя, ишга кириш, тергов-суриштирув, паспорт-виза, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, хизматни ўташ ва ходимнинг ижтимоий ҳимояси кабиларни ташкил этди.Мурожаатларни ўрганиш натижасида уларнинг 27 таси жойида ижобий ҳал этилди, 11 таси юзасидан малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 4 тасининг ижроси назоратга олинди.Мурожаатчилар кўрилган чоралар, кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ва тушунтиришлардан қониқиш ҳосил қилганликларини билдирдилар. Бу каби мулоқотлар давомий ўтказиб борилади, ҳолбуки улар кўплаб муаммоларга ўз вақтида ечим топиш имконини беради.
69
Қарор билан, тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади:2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида;2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида.Бирламчи кўмак хоналарида:жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади;шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади.2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади;2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади;2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.©️ Huquqiy axborot
86
“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилиндиҚарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.2024 йил 1 июндан:тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.©️ Huquqiy axborot
75
147
3166
11 Май 2024 йил
329
154
328
174
Ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди
Корея Республикаси миллий полиция агентлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ га ташриф буюрд...
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органлари пойтахт бошқармала...
Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф бу...
Бошқарма қабулига ёзилиш
Автомобил рақамларининг онлайн аукциони
Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш
Виртуал қабулҳона
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш
Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот
Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш
Жарималарни ҳисоблаш
МваФРБ (паспорт стол) электрон навбатга туришни расмийлаштириш
Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот
Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома олиш
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза юбориш
Автостикерни қидириш
Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш
НХҚ жарималарини кўриш
Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш