ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш бўйича ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети кундузги таълим шаклига ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган номзодлар 2025 йилнинг 20 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (шахсий ҳужжатлари асли билан) мурожаат этишлари мумкин. Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;- ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаслиги;- ўрта (11-синф), ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлиши;-«Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти» йўналишига эркак номзоднинг бўйи 175 сантиметрдан, аёл номзоднинг бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги, -«Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти» йўналишига эркак номзоднинг бўйи 170 сантиметрдан, аёл номзоднинг бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаслиги -«Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш» йўналишига эркак номзоднинг бўйи 165 сантиметрдан, аёл номзоднинг бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги талаб этилади. Манзил: Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саид Барака кўчаси. (Тошкент шаҳар ИИББ ММИваКБТХ Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази)

18 Феврал 2025 йил

324

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ЙҲХБ ҳудудий бўлинмаси фаолияти билан танишди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолисига хизмат кўрсатувчи Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш марказида амалга оширилган ишлар ҳамда фуқароларга яратилган шароитлар билан танишди. Хусусан, барча амалиётлар электрон тизим орқали бажарилгани боис ҳар бир ариза сифатли ва бекаму кўст ҳал этилиши таъминланмоқда. Бош бошқарма бошлиғи давлат рақам белгиларини автоматик равишда навбат билан берилиши, маълумотлар планшет мосламасига киритилиб, электрон тарзда шакллантирилиш жараёнларини ҳам кузатди. Шунингдек, барча ходимлар ўз ишига масъулият билан ёндашган ҳолда, ҳар бир ҳужжатни синчковлик билан ўрганиб, автомашиналар техник кўригига жиддий эътибор қаратилиши бўйича тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.

18 Феврал 2025 йил

157

Машғулотлар онлайн тарзда бўлиб ўтди

Дунёда рўй бераётган ўзгаришлар, воқеа ҳодисалар, илм-фан янгиликлари жадал суръатлар билан ҳаётимизга кириб келмоқда. Замон билан ҳамнафас юриш, ўзгаришларнинг фойдали ва самарали томонларига эътибор бериш, ўзлаштириш, ҳаётга унумли тадбиқ этиш ҳар бир соҳанинг жадаллашуви ва ривожига туртки бермоқда. Шу жиҳатдан юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамият, инсон ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз ва таҳдидларнинг олдини олиш ички ишлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаларидир. Содир этилган жиноятларнинг “иссиқ изида” очилишида эксперт-криминалистларнинг билими, тажрибаси ва саводхонлиги катта аҳамиятга эга. Мазкур соҳа вакилларининг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, илғор технологияларни соҳага тадбиқ этиш, улар имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида режали тартибда ўқув машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилган. Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази катта эксперти С.Ю.Ланкин ҳамда эксперт Р.О.Гулмирзаевлар томонидан Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари терговчилари ва прокурор-криминалистларнинг малакасини ошириш бўйича навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулотнинг мавзуси “Қотиллик ва бошқа жиноятлар, ўз жонига қасд-суиқасд қилиш ҳодисалари бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш, далилларни тўплаш ва қайд этиш, тинтув ва бошқа ҳаракатларни ўтказиш усуллари” га бағишланиб, видеоселектор-онлайн тарзда ташкиллаштирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси терговчилари ва прокурор- криминалистларига жиноят содир этилган жойни кўздан кечиришнинг босқичлари, жиноятнинг содир этилиш жараёнларини, ҳаракатларни “саҳналаштириш” (инсценировка), ходиса жойидаги вазиятни ўрганиш ва ишнинг далилий моҳиятини, жиноят излари, жиноят содир этиш қуроллари ва бошқа ашёвий далилларни аниқлаш, қайд этиш, олиш ва қадоқлаш ва бошқа хатти-ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумотлар,тушунчалар берилди. Шунингдек, ўқув-машғулот қатнашчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига тўлақонли жавоблар олишди.

17 Феврал 2025 йил

130

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading