ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Гиёҳвандлик тўрининг қурбони

Республикамиз оммавий ахборот воситалари орқали гиёҳвандлик балоси, унинг ҳар қандай кўриниши: истеъмоли, тарқатилиши, сақланиши қонун томонидан кескин қораланиб, ижтимоий оғир оқибатлари, миллат генофондига салбий таъсири ҳақида мунтазам равишда огоҳлантирилишлар, реал маълумотлар берилади. Бу борада ички ишлар органлари ходимларининг масъуллари томонидан маҳаллалар, ўқув муассасалари, корхона-ташкилотларда тизимли равишда тушунтириш, профилактик тадбирлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ шунга қарамай, айрим фуқаролар мўмай пул топиш, ўзгаларнинг ҳаётини заҳарлаш орқали даромад олишдек ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳеч қандай қабиҳликдан тап тортишмаётир. Пойтахтимизнинг Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди очиқ суд мажлисида 2002 йилда туғилган Р.Дилшодбекнинг жиноий ишларига қонуний баҳо берилди. У 2024 йилнинг январь ойида ички ишлар органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 38 дона кучли таъсир қилувчи воситаларни қонунга хилоф равишда сотишга уринганида қўлга олинган. Яшаш жойида ўтказилган тинтув вақтида яна 47 дона кучли таъсир қилувчи воситалар аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, Чилонзор туманидаги уйлардан бирининг орқа томонига яшириб қўйилган 3 дона кучли таъсир қилувчи воситалар ҳам баённома расмийлаштириб олинди. Суд Р.Дилшодбекнинг жиноий қилмишларини қонунан кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251 прим.1-моддаси 5-қисми (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) билан айбдор деб топди ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Мазкур жиноят иши тафсилотлари Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, майор Б.Назимбаевнинг иш юритувидан олинди.

17 Феврал 2026 йил

204

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маънавий-маърифий тадбирида “Муқимий” театри меҳмон бўлди

Бугунги “Маънавият ва маърифат дарси”да шахсий таркиб эътиборига “Муқимий” номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри репертуаридан муносиб ўрин олган “Асл хазина” спектакли намойиш этилди. Саҳнадаги воқеада илгари сурилган ғоя шундан иборатки, ҳақиқий инсон бўлиш учун фақат бойлик орттириш илинжида юриш, нафс туфайли жонидан кечиш, алдов билан шуғулланиш, шунингдек, ҳалол меҳнат қилмасдан хазинага эга бўлиш қораланади. Оддий ўқитувчи бўлган оиладаги бойиш мақсадидаги ноўрин келишмовчиликлар, борига қаноат қилмаслик ортидан келиб чиққан машмаша аччиқ кулгу орқали томошабинга етказилади. Саҳна сўнгида Эсонбойнинг марҳум отасининг “асл хазина бойликда эмас, ҳалоллик ва аҳилликда” деган овози унинг асосий мазмун-моҳиятини очиб беради. Театр шахсий таркибга яхши кайфият ва унутилмас ёрқин таъсуротларни ҳадя этиб, турмушда шукроналик, ҳалоллик ва ўзаро тотувлик каби инсоний фазилатларни тарғиб этиши билан аҳамиятлидир. Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

17 Феврал 2026 йил

125

Чилонзор тумани мактабларида гиёҳвандликка қарши тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Туман мактабларида ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли одатларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунча бериш мақсадида гиёҳвандликка қарши йўналтирилган видеороликлар намойиш етилди.Мазкур видеороликларда гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига, жамият ва келажакка йетказадиган жиддий зарарлари, ушбу иллатнинг олдини олиш чоралари ҳамда соғлом ҳаёт кечиришнинг аҳамияти атрофлича ёритиб берилди. Тадбир давомида ўқувчиларнинг мавзу юзасидан билим ва тушунчалари янада мустаҳкамланиб, уларни зарарли одатлардан йироқ бўлишга чақиришга алоҳида еътибор қаратилди.Бундай тарғибот тадбирлари ёшлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг келажагини асраш ва жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

17 Феврал 2026 йил

319

Интерактив хизматлар

Text to speech