2 Август 2025 йил 1676

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида турли таомлар ва жонли ижродаги мусиқа ҳамоҳанглигидаги “Mangal Fest” фестивали ўтказилмоқда. Мазкур фестиваль тинч ва осойишта ўтишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб қилинган. Бироқ айрим фуқаролар жамоат тартибини бузиб ўзаро жанжаллашганлиги ҳолати кузатилди ва шу ерда хизмат олиб бораётган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу жанжал тўхтатиб қолинди ҳамда оғир оқибатлар содир этилишига йўл қўйилмади.

Ҳозирда ушбу фуқароларнинг барчасининг шахси аниқланиб, профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида яқин орадаги ИИБга олиб борилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга нисбатан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ҳамда 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун туман судига юборилди.

Барча янгиликлар

Text to speech