27 Март 2024 йил 2905

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 27 март куни тахминан соат 16.00 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида бир нечта фуқаролар 1980 й.т. М.Р., 1985 й.т. Т.Р., 1988 й.т. Ж.Р., 1996 й.т. Д.М. ва бошқалар 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал натижасида Э.А. ва Х.А.лар тан жароҳати олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: