21 Январ 2026 йил 1726

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ўзга хонадон эшигини сабабсиз тақиллатиб, фуқароларнинг тинчлигини бузганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 20 январь куни тахминан соат 00.15 ларда Юнусобод тумани, 11-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, 1995 йилда туғилган, маст ҳолатда бўлган Т.И. шу уйда яшовчи 1974 йилда туғилган С.И. нинг хонадон эшигини тортиб, қўнғироқни бир неча маротаба чалган ҳолда фуқароларнинг тинчлигини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech