19 Август 2025 йил 515

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 19 август куни Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида, 1976 йилда туғилган “BMW” русумли автомашина ҳайдовчиси М.Д. ҳамда “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси Т.И. содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ўзаро жанжаллашганлиги аниқланган. Ҳайдовчилар транспорт воситасидан тушиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришишган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан иштирокчиларига нисбатан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланаётганда жамиятда юриш-туриш қоидаларига ва йўл маданиятига риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech