15 Август 2025 йил 498

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда гўёки оммавий жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, аҳоли орасида турли асоссиз муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аниқланишича, жорий йилнинг 14 август куни тахминан соат 22.35 ларда Янгиҳаёт тумани Янги Чоштепа маҳалласида 4 нафар фуқаролар: 2001 й.т. Р.Б., 2006 й.т. А.Ф., 2006 й.т. Т.А., 2006 й.т. М.А.лар шу ҳудудда жойлашган дўконлардан бирида спиртли ичимлик харид қилиб, пулини тўламасдан кетишга ҳаракат қилган. Шу вақтда дўкон эгаси 1995 й.т. Ч.Анвар томонидан улар тўхтатилиб, харид учун тўловни амалга оширишни сўраган. Бироқ юқорида номлари қайд этилган шахслар жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бақир-чақир қилиб, фуқаролар тинчлигини бузишган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ИИО ходимлари томонидан жамоат тартибини бузган фуқаролар ушланган ва яқин орадаги ИИБга олиб борилган. Жанжал натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан Р.Б., А.Ф., Т.А., М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech