4 Июл 2024 йил 3098

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 3 июль куни тахминан соат 23.00 ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида ўзаро таниш бўлган бир нечта фуқаролар К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р.,  И.У.лар оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетишган. 

Жанжал натижасида уч нафар фуқаро тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар ушланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech