28 Апрел 2025 йил 867

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 15 апрель куни тахминан соат 16.30 ларда Яшнобод туманидаги бозорлардан бирида, шу бозорда савдо қилувчи фуқаролар: 1998 йилда туғилган А.А., 2006 йилда туғилган З.Д., 1982 йилда туғилган Н.Э. ҳамда 1984 йилда туғилган М.М. лар тортишиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech