28 Ноябр 2022 йил 965

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқаронинг орқасидан тепганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни тахминан соат 12.30 ларда 1963 йилда туғилган А.Қ. жамоат жойида, яъни Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида 1973 йилда туғилган И.И. билан ўзаро келиб чиққан оғзаки можаро сабабли бир маротаба орқасидан тепган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech