2 Феврал 2022 йил 3825

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бордюр устида ёш йигитнинг овқатланаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 31 январь куни тахминан соат 10.00 ларда вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.О., Шайхонтоҳур тумани Хадра м.ф.й. ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатланганлиги видеотасвирга олинган. Вояга етмаган С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилди, унинг онасига эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.   

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингиз қаерда юрганлиги ва нималар билан банд эканлигидан доимий равишда хабардор бўлиб юринг. Йўлнинг транспорт воситалари учун белгиланган қатнов қисми ўйин майдони эмас. Биргина “лайк” ортидан қувиш инсонни ўлими билан якун топиши мумкинлигини унутманг. 

Барча янгиликлар

Text to speech