1 Декабр 2022 йил 2125

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган йигитнинг онасининг мурожаати тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

2021 йилнинг 25 август куни тахминан соат 20.00 ларда 1971 йилда туғилган Б.С. ўзининг бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомобилда Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик 2-даражали кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан номаълум Matiz русумли автомобиль орқасидан чиқиб келган пиёда 1997 йилда туғилган В.Л.ни уриб юборган. Натижада пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилган.

Тергов жараёнида барча зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилган. Жумладан, судга оид автотехник экспертиза тайинланган, 2021 йил 15 ноябрь кунидаги хулосасига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси вазиятида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси ўз вақтида кескин тормоз бериш йўли билан ҳодисани олдини олишни техник имкониятига эга бўлмаган.

Тергов жараёнида ҳайдовчи Б.С.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Қарордан норози бўлган тарафлар юқори турувчи органларга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Барча янгиликлар

Text to speech