25 Август 2022 йил 1010

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илинганлиги ва унга хат қистирилганлиги акс этган фото ва видеолар тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаганлиги аниқланди.
Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни, ёки 97-778-99-65 телеграмм рақами орқали хабар беришингизни ёҳуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech