7 Октябр 2022 йил 3922

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни тахминан соат 07.30 дан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори Б.Назирхужаев Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида тирбандликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатни тартибга солиб турган. Бироқ соат 08.30 ларда давлат рақами 01 J 055 XA бўлган “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган Э.А. уяли телефондан фойдаланиб, ЙПХ инспекторининг ишорасига бўйсунмасдан чорраҳага кириб келган. ЙПХ инспектори ҳайдовчига содир этган қоидабузарлигини тушунтираётган вақтида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини онасини ҳақорат қилган, натижада ўзаро тортишув юзага келган. Ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech