11 Сентябр 2022 йил 3961

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган профилактик суҳбат жараёни акс этган видео ва фотосурат тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қиламизки, 10 сентябрь куни соат 08.30 ларда мактаб раҳбарияти ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлар иштирокида ўқувчилар ўртасида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган. Профилактик тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канцеллярия қайчисини олиб юрганлиги аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқланганлиги, канцелярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилганлиги акс этган фото ижтимоий тармоқларда тарқалган. Шунингдек, профилактик суҳбат жараёнида мактаб директори томонидан ўқувчиларга мактабда кийим кийиш қоидалари, ташқи кўринишга аҳамият бериш кераклиги тушунтирилган.

Барча янгиликлар

Text to speech