9 Август 2022 йил 1532

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари ва аёл киши ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалиб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Шайхонтоҳур туманидаги Кўкалдош мадрасаси олдида фуқаро Д.Б. белгиланмаган жойда полиз маҳсулотларини сотаётганлиги аниқланган. Унга Чорсу бозори ҳудуди ичидаги расталарда савдо қилиши учун жой таклиф қилиниб, ноқонуний савдо қилмаслиги юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, белгиланмаган жойда, яъни пиёдалар юриши учун мўлжалланган йўлакда савдо қилишни давом эттирган. Бу каби белгиланмаган жойларда ноқонуний савдо қилинаётганлиги ҳолати юзасидан шаҳримиз аҳолиси томонидан кўплаб эътирозлар тушмоқда.
4 июль куни фуқаро Д.Б. рухсат этилмаган жойда яна савдо қилаётганлиги аниқланган ва ҳудудда хизмат олиб бораётган ППХ инспекторлари томонидан белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилмаслиги юзасидан тушунтириш ўтказилганда, Д.Б. ходимлар билан қўпол муомалада бўлиб, ходимларни ҳақорат қилган, натижада улар ўртасида ўзаро можаро юзага келган. Д.Б. яқин орадаги ИИБга олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
ППХ ходимлари фуқаро билан қўпол муомалада бўлганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якуни ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Барча янгиликлар

Text to speech