27 Июн 2022 йил 1985

Расмий муносабат

Муқаддам хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 3 декабрь куни бир неча фуқаролар Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, 1961 йилда туғилган хонадон эгасини оғзини ва қўлларини скоч билан боғлаб, 1 миллион сўмлик сейфни ва унинг ичида бўлган 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб чиқиб кетишган. Энг қизиғи, жиноятчилар воқеа жойидан яшириниш учун хонадонга етиб келган жабрланувчининг қизларини пичоқ билан қўрқитиб, улар миниб келган Жентра русумли машинани олиб қочишган.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача дейилганидек, ушбу жиноий гуруҳ қисқа вақт ичида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланган. Жиноят жазосиз қолмайди. Ўзини қўлга тушмас шоввоз деб ўйлаган шахслар энди суднинг қора курсисида ўтирибди. Фуқаролар:

1978 йилда туғилган Тохир, 1986 йилда туғилган Одил, 1988 йилда туғилган Баходир, 1991 йилда туғилган Муродилла, 1991 йилда туғилган Аброр, 1997 йилда туғилган Азамат, 1998 йилда туғилган Мухаммад, 2000 йилда туғилган Дониёрларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси ва 267-моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech