22 Май 2022 йил 3153

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ёш қизга нисбатан эркак киши тегажонлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида 17 ёшли К. М. уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. К. М. қадамларини тезлатди ва уйи йулагига югуриб кирган, эркак хам унинг орқасидан кирган. Қиз бақириб юборган, шундан сўнг эркак номаълум томонга қочиб кетган.
Ҳозирда мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижалари бўйича қонуний чора кўрилади.

Барча янгиликлар

Text to speech