13 Май 2022 Yil 4167

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда шифохонада аёллар ва эркак ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 4 май куни тахминан соат 20.30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган. Бундан норози бўлган навбатда турган 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech